Ijtimoiy-gumanitar fanlar

ШАХСДА ЁЛҒИЗЛИКНИ ШАКЛЛАНИШ ОМИЛЛАРИ

депрессия, диффуз ёлғизлик, мулоқотчанлик, адекват, стресс, психодинамик, экзистенционализм, девиант

Mualliflar

Ёлғизлик муаммоси бутун инсоният тарихи мобайнида долзарб бўлиб келган ва айниқса ҳозирги кундаги глобаллашув жараёнлари туфайли янада ўзига хос аҳамият касб этиб бормоқда. Жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида туб ўзгаришлар юз бермоқда, бозор иқтисодиётига ўтиш ҳамда жамиятнинг турли қатламларга бўлиниши, кишилар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар тизимига янгича тус бериб, уларнинг кескинлашувига замин яратиб бераяпти. Мазкур мақолада шахсларда кузатиладиган ёлғизлик ҳисси ва уни келтириб чиқарувчи омиллар ҳақида илмий ёндашувларга асосланган маълумотлар берилган.