Ijtimoiy-gumanitar fanlar

ЎҚИШ КЎНИКМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА АСЛИЯТДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Ҳақиқийлик, ўқиш, ҳақиқий ўқиш, ҳақиқий бўлмаган ўқиш, ўқиш стратегиялари, ўқиш жанри, матн турлари.

Mualliflar

Жаҳон амалиётида ОТМ талабаларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришда инглиз
тилидаги ўқиш кўникмасини шакллантириш, замонавий педагогик технологияларни қўллашга доир инновацион
фаолиятни модернизациялаш, аслиятдаги матнларни ўқиб тушунишда ўқиш стратегияларини босқичма-босқич
шакллантириш, матн хусусиятларини аниқлаш алоҳида аҳамиятга моликдир. Шу жиҳатдан аслиятдаги матнлар
устида ишлаш орқали филологик йўналишдаги ОТМ талабаларда ўқиш кўникмасини ривожлантириш ҳамда таълим
жараёнини самарадорлигини оширишда ўқиш кўникмасини такомиллаштириш заруриятини изоҳлайди.
Аслиятдаги матнлар асосида ўқиш кўникмасини такомиллаштириш масаласи барча даврларда таълим-тарбиянинг
марказий масалаларидан бири ҳисобланган. Республикамизда инглиз тилини ўқитиш муаммолари Ж.Жалолов,
Г.Бакиева, Ў.Хошимов, Т.Сатторов, С.Саидалиев, Г.Маҳкамова каби етук олимларнинг ишларида ёритилган.
Аслиятдаги матнлар устида ишлашнинг айрим жиҳатлари машҳур педагоглар (И. Гербарт, М. Песталоцци, К.
Ушинский ва бошқалар томонидан атрофлича ўрганилган. Республикамизда аслиятдаги матнлар асосида ўқиш
кўникмасини такомиллаштириш масаласи, хусусан, бўлажак инглиз тили мутахассисларининг инглиз тилидаги
аслиятдаги матнлар асосида ўқиш фаолиятини ривожлантириш масаласи махсус ўрганилмаганлиги ушбу мақоланинг
хозирги кундаги мухимлик даражасини кўрсатади